«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин» шиори остида дарахт кўчатлари экилди.

Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида «Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин» шиори остида 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида дарахт кўчатлари экилди.

Мактаб ўқувчиларини табиатга бўлган туйғуларини ошириш мақсадида дарахт кўчатларини экиш ишларида мактабдаги Миллий гвардияга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳам иштирок этиб, дарахт кўчатлари экишди.